Тошкент ҳокимининг «Универсам» биноси жойлашган ерни олиш қўйиш борасидаги қарори бекор қилинди

Тошкент ҳокимининг «Универсам» биноси жойлашган ерни олиш қўйиш борасидаги  қарори бекор қилинди

Тошкент ҳокимининг «Универсам» биноси жойлашган ерни олиш қўйиш борасидаги  қарори бекор қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

2021 йил 27 январь куни Тошкент туманлараро маъмурий судида сўнги кунларда кўпчиликни эътиборини тортиб келган, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларида муҳокамаларга сабаб бўлган Юнусобод тумани Аҳмад Дониш ва Амир Темур кўчалари кесишмасида 65 та тадбиркорга тегишли бино ва иншоотлар жойлашган 6 га ер участкасини давлат ва жамият эҳтиёжи учун олиш тўғрисидаги ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги маъмурий ишни мазмунан кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланди.

Ушбу иш судья Д. Тошев томонидан кўриб чиқилиб, суднинг ҳал қилув қарорига кўра, аризачи “UY RO'ZG'OR MOLLARI” МЧЖ, “NUR SEXRI OSHIYONI” МЧЖ, “ZAR-ZIYNAT BIZNES” МЧЖ, “SAIDA-BAROKA” ХК, “GLORIUS JUSTICE” МЧЖ, С. Росошанская ва “EMISUN MARKET” ХКнинг талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, Тошкент шаҳар ҳокимининг 27. 11. 2018 йилдаги “Ер майдонларида ободонлаштириш ва бузиш ишларини олиб бориш ҳақида”ги 1667-сонли, 31. 12. 2019 йилдаги “URBAN DEVELOPERS” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонасига ер майдонини ажратиб бериш ҳақидаги 1879-сонли ва Юнусобод туман ҳокимининг 18. 12. 2018 йилдаги «Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 27 ноябрдаги қарори ижроси ҳақида»ги 2102-сонли қарорлари ҳақиқий эмас деб топилди.

Ҳал қилув қарори устидан қарор чиқарилган кундан эътиборан 30 кун ичида Тошкент шаҳар маъмурий судига шу суд орқали апелляция тартибида шикоят берилиши ёки протест келтирилиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!