Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев депутат этиб сайланди

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев депутат этиб сайланди

Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига депутат этиб сайланди. Бу ҳақда халқ депутатлари Учтепа туман кенгаши депутати Нуриддин Зайниддинов ўзининг Facebook‘даги саҳифасида хабар берган.

Олдинроқ, Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг номзоди Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан депутатликка илгари сурилгани ҳақида хабар берилганди.

Сайловда Жаҳонгир Ортиқхўжаев ЎзЛиДеп партиясидан халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига депутат этиб сайланди.

Manba: xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!