Тошкент ҳарбий округида бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар тақдирланди

Тошкент ҳарбий округида бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар тақдирланди

Бугун, 13 январь куни Тошкент ҳарбий округида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тантанали кеча ташкил этилди. Унда округ қўшинлари Қўмондолиги вакиллари, фахрий ҳарбий хизматчилар, Чирчиқ гарнизони Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри ва ансамбли, қатор таниқли хонандалар, сўз усталари иштирок этди.

Тантанали маросимни округ қўшинлари Қўмондони полковник Зокиржон Сайфудинов очиб берар экан, барчани Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Тошкент ҳарбий округи ташкил топган сана билан муборакбод этди.

Сўзга чиққан фахрий хизматчилар Қуролли Кучларимиз ташкил топиши, Тошкент ҳарбий округининг илк паллаларидаги жараёнлар ҳақида йиғилганларга сўзлаб берди.

Тадбирнинг давомида округ Қўмондонлиги томонидан ўтган йил давомида юқори натижаларга эришган бир қатор ҳарбий хизматчилар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди. Шунингдек, бир қатор ҳарбий хизматчиларга навбатдаги ҳарбий унвонлар тантанали равишда топширилди.

Тадбирнинг бадиий қисмида ҳарбий оркестр, “Навқирон” гуруҳи томонидан гўзал куй-қўшиқлар янграб ўтди. “Қаҳқаҳа” гуруҳининг ҳазиллари эса барчага хуш кайфият улашди.

    

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!