Тошкент фармацевтика институтида 2,5 млрд сўм талон-тарож қилингани аниқланди

Тошкент фармацевтика институтида 2,5 млрд сўм талон-тарож қилингани аниқланди

Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкент фармацевтика институтида 2,5 млрд сўмлик бюджет маблағларининг ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилингани тўғрисида хабар берди.

"Sof" манбасининг ёзишича, 2018 йилда олий ва ўрта махсус таълим тизимда 67 нафар ходим, жумладан 34 нафари — талон-тарож қилиш, 15 нафари — фирибгарлик, 15 нафари порахўрлик учун жиноий жавобгарликка тортилган, дея маълум қилди бош прокурор ўринбосари Эркин Юлдашев душанба куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда.

Бош прокурор ўринбосари Тошкент фармацевтика институтининг собиқ ректори Аҳмадхўжа Юнусхўжаев ҳамда икки проректор — Сарвар Алиев ва Ҳикматулла Зайниддиновнинг 2,5 млрд сўмлик бюджет маблағларини талон-тарож қилгани учун ҳукм қилинганини мисол сифатида келтириб ўтди.

Бундан ташқари, Эркин Юлдашев Ўзбекистон Миллий университетида декан Қодиржон Абдураҳимов ва унинг ўринбосари Жамолиддин Юсуповнинг 2000 доллар миқдорида пора олганликда гумон қилинаётгани тўғрисидаги ҳолатни ҳам эслаб ўтди.

«Газета.uz"даги маълумотларга кўра, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди 2001−2017 йилларда Тошкент фармацевтика институти ректори ва 2017 йилда президент давлат маслаҳатчиси бўлган Аҳмаджон Юнусхўжаев Жиноят кодексининг 167-модда 3-қисм «а» банди (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 184−1-модда 2-қисми (жуда кўп миқдорда бюджет ва смета-штат интизомини бузиш), 205-модда 1-қисми (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 209-модда 2-қисми «а» банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан мансаб сохтакорлиги) бўйича айбдор деб топилди.

У 2 йил раҳбар ва моддий жавобгар лавозимлардан ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, ЭКИҲнинг 600 баравари (89 млн 865 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди.

2012−2015 йилларда ўқув-тарбия ишлари бўйича проректор лавозимида фаолият кўрсатган Ҳикматулла Зайниддинов эса Жиноят кодексининг 67-модда 3-қисм «а» банди (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 184−1-модда 2-қисми (жуда кўп миқдорда бюджет ва смета-штат интизомини бузиш) ва 209-модда 2-қисми «а» банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан мансаб сохтакорлиги) бўйича айбдор деб топилди. У ҳам 2 йил раҳбар ва моддий жавобгар лавозимлардан ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, ЭКИҲнинг 400 баравари (47 млн 360 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди.

2015−2018 йилларда ўқув-тарбия ишлари бўйича проректор лавозимида ишлаган Сарвар Алиев ҳам Жиноят кодексининг 67-модда 3-қисм «а» банди (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 184−1-модда 2-қисми (жуда кўп миқдорда бюджет ва смета-штат интизомини бузиш) ва 209-модда 2-қисми «а» банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан мансаб сохтакорлиги) бўйича айбдор деб топилди. У ҳам 2 йил раҳбар ва моддий жавобгар лавозимлардан ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, ЭКИҲнинг 400 баравари (47 млн 360 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди.

Жиноят иши бўйича жами 13 киши жавобгарликка тортилди. Улар орасида Тошкент фармацевтика институтининг собиқ ректори Хабибулла Жалилов (2017−2018) ЖКнинг 167-модда 3-қисм «а» банди (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 184−1-модда 2-қисми (жуда кўп миқдорда бюджет ва смета-штат интизомини бузиш) ва 209-модда 2-қисми «а» банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан мансаб сохтакорлиги) бўйича айбдор деб топилди. У 2 йил раҳбар ва моддий жавобгар лавозимлардан ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, ЭКИҲнинг 440 баравари (75 млн 785 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!