Тошкент ер усти метро йўлида илк синов қатнови тасвирга олинди (видео)

Тошкент ер усти метро йўлида илк синов қатнови тасвирга олинди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда ер усти ҳалқа метро йўлида поездининг илк ҳаракатланишидан видеолар эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Тошкент метроси қурилишида 3 та лойиҳа амалга оширилмоқда. 

Шундан узунлиги 6,8 километр, умумий қиймати – 170,1 млн АҚШ долларини бўлган Сергели линияси 2019 йил охирига қадар қуриб фойдаланишга топширилиши маълум қилинган эди.

«Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг иккинчи босқичи қурилиши» лойиҳасининг эса умумий қиймати – 124,8 млн. АҚШ долларини ташкил этади, узунлиги 2,93 километрдан иборат. Қурилиш ишлари жорий йилда тўла ниҳоясига етказилиши кўзда тутилган. Ушбу йўналишда бекатлар сони 2 та (Юнусобод ва Туркистон) бўлиб, уларнинг ўртача оралиғи 1,43 км. Платформаларнинг узунлиги 102 метрни ташкил этиб, электропоездлар икки томонлама ҳаракатланади.

3-лойиҳа бу ер усти метро халқа йўли қурилиши бўлиб, унинг умумий узунлиги 54,8 километрни ташкил этади. 2017-2021 йилларга мўлжалланган лойиҳа олти босқичда амалга оширилади. Ушбу метро линиясида 35 та бекат қурилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!