Тошкент давлат педагогика университетига Барановичи давлат университети вакили ташриф буюрди

A A A
Тошкент давлат педагогика университетига Барановичи давлат университети вакили ташриф буюрди

Беларусь Республикаси делегациясининг 18-21 февраль кунлари юртимизга ташрифи доирасида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳамда М.Танк номидаги беларусь давлат педагогика университети ҳамкорлигида ташкил этилган Инновацион педагогика ўзбек-беларус қўшма факультети фаолиятини ташкил этиш жараёни билан танишиш мақсадида қўшма факультетга Барановичи давлат университети биринчи проректори Унсович Александр Николаевич ташриф буюрди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати маълум қилди.

Ташриф давомида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори Ш.С.Шаривов А.Н.Унсович билан учрашди.

Шунингдек, меҳмон Инновацион педагогика университетидаги ўқув жараёни билан танишди ва талабаларга Балерусь давлат педагогика университети профессор-ўқитувчилари томонидан ўтилаётган онлайн машғулотларда иштирок этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!