Тошкент давлат педагогика университети курсантлари ҳарбий қасамёд қабул қилди

Тошкент давлат педагогика университети курсантлари ҳарбий қасамёд қабул қилди

Жорий йилнинг 23 июнь куни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Ҳарбий таълим факультети курсантларининг ҳарбий қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Университетда ташкил этилган тантанали маросимда Мудофаа вазирлиги кадрлар тайёрлаш бош бошқармаси бошлиқ ўринбосари Ж.Қаюмов иштирок этиб, курсантларни Қуролли кучлар сафига киришлари муносабати билан қутлади. Шунингдек тадбирда Мудофаа вазирлиги Махсус авария ва тиклаш бошқармаси ансамбли, Мудофаа вазирлиги ҳарбий оркестри, Чилонзор туманидаги 262-МТМ тарбияланувчилари ўз чиқишлари билан иштирок этди.

Ҳар йили Тошкент давлат педагогика университетининг Ҳарбий таълим факультети 3-курс курсантлари Қуролли кучлар сафига кириш олдидан ўз хизмат бурчларини садоқат билан адо этиш тўғрисида қасамёд қилишади. Бу йилги маросим ҳар галгидан кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Тадбирга ташриф буюрган ота-оналарнинг ҳам қувончлари бисёр.

  • Ўғлимнинг келажакда юртимиз тинчлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшиши биз ота-оналарда фахр туйғусини уйғотади, - дейди курсант отаси А.Миразизов. – Ҳарбий қасамёд ҳар бир эр йигитнинг бурчи, вазифаси деб ҳисоблайман. Шу бурчни адо этиш зиммасига тушган ушбу курсантларни ҳарбийлик қасамёди билан табриклайман.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент давлат педагогика университети Ҳарбий таълим факультети 2008 йилда ташкил этилган бўлиб, Чақириққача ҳарбий таълим ҳамда Жисмоний маданият ва болалар спорти таълим йўналишлари бўйича республикамиздаги академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва умумий ўрта таълим мактабларига -Жисмоний тарбия ва спорт ҳамда Ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш фанларидан дарс берадиган юқори малакали мутахассис кадрларни тайёрлаб келмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!