Тошкент давлат аграр университети Беларусь Могилёв давлат озиқ-овқат университети делегациясини қабул қилди

Тошкент давлат аграр университети Беларусь Могилёв давлат озиқ-овқат университети делегациясини қабул қилди

Тошкент давлат аграр университетига Беларусь Могилёв давлат озиқ-овқат университети ректори М.А.Киркор раҳбарлигидаги Беларусь университетларининг вакиллари келди, деб ёзади ЎзА.Учрашувда меҳмонлар университет ҳудуди, талабалар ва ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, ўқув-амалий лабораториялари ҳамда университет қошидаги Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази билан таништирилди.Беларусь делегацияси билан музокаралар сўнгида балиқчилик ва қишлоқ хўжалигида биотехнологияларни жорий этиш йўналишларида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, университетлар ўртасида иқтидорли талабалар, ходимлар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви, онлайн таълимни шакллантириш, талабалар учун Ёзги малака мактаблари ини ташкил этиш каби масалалар юзасидан келишув шартномалари имзоланди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!