Тошкент чорраҳаларидаги камералар 1 сентябрдан камар тақмаган, телефонда гаплашаётган, ётиқ чизиқларни босган ҳайдовчиларга жарима ёзишни бошлади (видео)

Тошкент чорраҳаларидаги камералар 1 сентябрдан камар тақмаган, телефонда гаплашаётган, ётиқ чизиқларни босган ҳайдовчиларга жарима ёзишни бошлади (видео)

Тошкент чорраҳаларидаги камералар 1 сентябрдан бошлаб хавфсизлик камари тақилмагани, телефонда гаплашганлик, ётиқ чизиқларни босганлик, пиёдаларга йўл бермаслик, тўхташ ва тўхтаб туриш қоидасини бузганлик, машинани қарама-қарши йўналиш бўйлаб бошқариш ва бошқа қоидабузарликларни қайд этишни бошлаган. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалининг «Янги Давр» информацион дастурида маълум қилинган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати ходими Қаҳрамон Худойбергановнинг маълум қилишича, қоидабузарликлар камера томонидан автоматик тарзда эмас, балки уни кузатиб ўтирган оператор-ходим томонидан қайд этилади. «Видеокузатув камералар ўрнатилган чорраҳаларда қоидабузарликка йўл қўйган ҳайдовчиларга кескин чоралар кўриш бошлаб юборилган», — деди ЙҲХБ матбуот хизмати вакили.

2017 йилнинг 15 мартида Тошкентнинг 115 таси чорраҳасига ўрнатилган видеокузатув камералари светофорнинг қизил чироғидан ўтиб кетиш ва рухсат этилган тезликни ошириш қоидабузарликларини қайд этишни бошлаган эди. Шаҳар ИИББ ЙҲХБ «Компьютер маркази» бўлим бошлиғи 2017 йил мартида берган интервьюсида «уч-тўрт ойдан сўнг» телефондан фойдаланган ва камар тақмаган ҳайдовчиларга ҳам жарима ёзишни бошлашини айтганди.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!