"Тошкент — Чирчиқ — Хожикент" йўналиши бўйича янги тезюрар электропоездлар қатнови йўлга қўйилди

"Тошкент — Чирчиқ — Хожикент" йўналиши бўйича янги тезюрар электропоездлар қатнови йўлга қўйилди

Бугун, 24 сентябрь кунидан бошлаб йўлга сарфланадиган вақтни 1 соатга қисқартириш мақсадида "Тошкент — Чирчиқ — Хожикент" тезюрар шаҳарлараро электропоездлар қатнови жорий этилди.

Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати xabбар қилди.

Қайд этилишича, бир кун аввал шу мақсадларда янги темир йўл ўтказгичлар қурилиши ниҳоясига етказилди, участкадаги темир йўл излари таъмирланди, темир-бетон таянчлар янгиланди.

Электропоезд ҳафтанинг ҳар шанба ва якшанба кунлари ҳаракатланади. Жадвал ишлаб чиқиш натижасида "Тошкент — Чирчиқ" оралиғидаги электропоезднинг ҳаракатланиш вақти 45 дақиқага, "Чирчиқ — Хожикент" оралиғида 15 дақиқага қисқарди ва йўлга сарфланадиган умумий вақт 1 соат 40 дақиқани ташкил этди.

Поездлар Тошкент жанубий вокзалидан ва Хожикент бекатидан қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

6429-сонли Тошкент 07:10 — Хожикент 08:53
6430-сонли Хожикент 09:18 — Тошкент 11:00
6435-сонли Тошкент 13:38 — Хожикент 15:19
6436-сонли Хожикент 15:44 — Тошкент 17:26


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!