Тошкент "Bosch" немис компанияси билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент "Bosch" немис компанияси билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

11 октябрь куни Тошкентда Германия-Ўзбекистон муносабатларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича "Robert Bosch" АЖ бош директори Ханс Юрганд Оверштолц бошчилигида "Bosch" вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Turon24.

Унда қозонхоналарни реконструкция қилиш ҳажмини аниқлаш, уларни бажариш учун зарур бўлган имкониятларни муҳокама қилишга келишиб олинди. Бундан ташқари, қайта тикланадиган энергия манбалари, шу жумладан, иссиқлик таъминоти учун қуёш коллекторларидан фойдаланиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув давомида жаноб Оверштолц иштирокчиларни компаниянинг ишлаб чиқарган маҳсулотлари, шунингдек, МДҲда фаолият кўрсатадиган бўлинмалар билан таништирди.

2018 йилнинг февралида Ўзбекистонда "Bosch" Германия компаниясининг ваколатхонаси очилган. "Bosch Thermotechnology"нинг бевосита иштироки билан "Бунёдкор" стадиони, Вестминстер университети ва "Nestle" заводи учун қозонхоналар қурилган.

Manba: azon.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!