Тошкент биринчи марта дзюдо бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Тошкент биринчи марта дзюдо бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Хабарларга кўра, 6-13 октябрь кунлари Ўзбекистон пойтахтида дунёнинг энг кучли полвонлари йиғилади.

Иштирок этиш учун аллақачон 85 давлат ариза топширган – бу 600 га яқин дзюдочи. Улардан 320 нафари эркак ва 270 нафари аёллар.

Ариза топширган давлатлар орасида Россия, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Мўғулистон, Жанубий Корея, Европа давлатлари бор.

Мамлакатимизда илк бор ташкил этилаётган мазкур жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси қандай таркибда қатнашиши юртимиз дзюдо ихлосмандларини қизиқтириб келаётган саволлардан бири эди.

Куни кеча дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар кенгаши 35-жаҳон чемпионатида ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган таркибни эълон қилди.

Пойтахтимиздаги “Ҳумо” арена мажмуасидаги баҳсларда умумий ҳисобда 18 нафар дзюдочимиз ўз вазнларида медаллар учун кураш олиб боришади. Улар сафида тажрибали спортчилар — Давлат Бобонов, Сардор Нуриллаев, Шарофиддин Болтабоев, Алишер Юсупов, Диёра Келдиёрова қатори бир қатор ёшлар ҳам ўз омадини синовдан ўтказади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!