«Тошкент» автовокзали қачон фойдаланишга топширилиши маълум бўлди

«Тошкент» автовокзали қачон фойдаланишга топширилиши маълум бўлди

20 сентябрь куни Тошкентда “Марказий Осиё Халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва амалга оширилмаган имкониятлар” мавзусидаги Халқаро анжуман бўлиб ўтади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси автомобиль транспортида ташувларни тартибга солувчи 9 та халқаро конвенция ва 2 та халқаро битимнинг аъзоси ҳисобланади. Европа, Осиё ва МДҲнинг 29 та давлати билан автомобилда халқаро ташувлар соҳасини тартибга солувчи иккитомонлама ҳукуматлараро битимлар имзоланган. Булар - Туркия, Украина, Эрон, Беларусь, Грузия, Молдова, Туркманистон, Латвия, Руминия, Қирғизистон, Словакия, Литва, Финляндия, Болгария, Греция, Чехия, Россия, Италия, Германия, Австрия, Швейцария, Венгрия, Голландия, Польша, Словения, Қозоғистон, Хитой, Испания ва Тожикистондир.

Бундан ташқари, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо-давлатлар Ҳукуматлари ўртасида халқаро автомобиль ташувлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш тўғрисидаги ҳамда Эрон Ислом Республикаси, Уммон Султонлиги, Қатар, Туркманистон ва Ўзбекистон Ҳукуматлари ўртасида халқаро транспорт ва транзит йўлагини яратиш тўғрисидаги кўптомонлама Битимлар ҳам имзоланган.

Ҳозирги кунда ўз фаолиятларини талаб даражасида шакллантира олган 529 га яқин миллий транспорт компаниялари автомобилда халқаро юк ташувларини амалга ошириб, республиканинг экспорт маҳсулотларини жаҳон бозорига етказиб беришда ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Мазкур транспорт компанияларнинг таркибида 6000 тага яқин катта ҳажмли автотранспорт воситалари мавжуд.

Қолаверса, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ва “Миллий банк” томонидан йўловчиларни халқаро йўналишларда ташишга ихтисослашган “UZAUTOTRANS SERVICE” МЧЖ ташкил этилди. Ушбу корхона жорий йилнинг охирига қадар камида 100 дона кўп ўринли автобуслар харид қилиб янги йўналишларда ташувларни амалга оширишни бошлайди. Ҳозир Тошкент шаҳридан Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия Федерациясининг бир қатор шаҳарларига халқаро автобус қатновлари йўлга қўйилган. 

Жумладан, айни дамда Тошкент-Чимкент, Тошкент-Олмаота, Тошкент-Қизилўрда, Нукус-Уч Қунир, Тошкент-Бишкек, Тошкент-Хўжанд, Термиз-Душанбе, Денов-Душанбе, Самарқанд-Панжикент ва Тошкент-Нижний Новгород йўналишлари бўйлаб халқаро автобус қатновлари йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.

Шунингдек, бугунги кунда “Тошкент- Туркистон”, “Нукус- Оқтов”, “Тошкент- Тароз”, “Андижон- Ўш”, “Тошкент- Иссиқкўл”, “Тошкент – Омск”, “Тошкент – Уфа – Қозон” ва бошқа йўналишларни очиш бўйича тегишли қатнов ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, ўрнатилган тартибда келишилмоқда.

Транспорт хизматлари сифатини ошириш аҳолига замонавий хизмат турларини кўрсатишни жорий этиш мақсадида 2018 йилдаги дастурга мувофиқ 12 та автостанцияда қурилиш ишлари ва 7 та автостанцияда реконструкция ишлари давом этмоқда. Бугунги кунгача ушбу дастурда кўзда тутилган Янгиер шаҳридаги автостанцияда қурилиш ишлари ва Навоий вилояти Кармана шаҳридаги автостанцияда реконструкцияишлари якунланиб фойдаланишга топширилди.

Шу билан бир қаторда Агентлик томонидан “Тошкент” автовокзалини реконструкция қилиш ишлари бошланди ва 2019 йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Шунингдек, “Зомин” автостанциясини қурилиши давом эттирилмоқда.

Manba: sof.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!