Тоқаев ЕОИИга интеграциялашувнинг янги стратегиясини тайёрлашга ҳожат йўқ, деб ҳисобламоқда

Тоқаев ЕОИИга интеграциялашувнинг янги стратегиясини тайёрлашга ҳожат йўқ, деб ҳисобламоқда

Стратегия 2020 йилда қабул қилинган ва 2025 йилгача ҳисобланади.

«Албатта, бу жараён аввалига мўлжаллангандек тез кетаётгани йўқ. Бунинг объектив сабаблари бор. Айрим масалалар томонлар учун ниҳоятда нозик», — деди у Бишкекда бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида.

Тоқаевнинг фикрича, прагматизм ва ҳар бир қадамни батафсил ўрганиш режалаштирилган муддатларни бажариш истагидан устун бўлиши керак. Шу билан бирга, барча иштирокчи давлатларнинг миллий манфаатларини ҳисобга олиш керак.

«Биз ЕОИИни ривожлантиришнинг янги стратегиясини тайёрлашнинг ҳожати йўқ, деб ҳисоблаймиз, бундан ташқари, миллий ҳукуматлар ҳуқуқларини чеклашнинг ҳожати йўқ», — дея қўшимча қилди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!