Тоқаев Арманистон-Озарбайжон можаросини фақат сиёсий ва дипломатик воситалар орқали ҳал қилишга чақирди

Тоқаев Арманистон-Озарбайжон можаросини фақат сиёсий ва дипломатик воситалар орқали ҳал қилишга чақирди

У Россиянинг тинчликпарвар саъй-ҳаракатлари туфайли томонлар тинчлик шартномасини имзолашга келишади, деб умид қилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон президенти КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши сессиясида маълум қилди.

«Минтақамизда бутун Евроосиё маконида барқарорлик ва хавфсизликка путур етказувчи можаролар давом этмоқда. Бундай шароитда очиқ ва конструктив мулоқотни сақлаб қолиш ва ривожлантириш жуда муҳим», - деди Тоқаев.

Давлат раҳбари Афғонистондаги вазиятга ҳам тўхталиб, йиғилганларга Президент сайловидаги ғалаба муносабати билан йўллаган табриклари учун миннатдорлик билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!