Тонг табассуми!.. (19-қисм)

Тонг табассуми!.. (19-қисм)

Чумоли ва филлар футбол ўйнашди. Матч ярмида филлар чумолиларнинг ярмидан кўпини эзғилаб мажақлаб ташлашди. Танаффус пайтида чумолиларнинг ечиниш хонасига филлар жамоаси сардори кирди-да, деди:
— Узр энди, сизларни хафа қилиб қўйдик!
Чумолилар бараварига:
— Ҳечқиси йўқ, ўзимиз ҳам қўпол ўйнадик!

***

Ота-ўғил истироҳат боғида сайр қилишарди.
Ўғил:
— Дада, музқаймоқ олайлик!
Ота:
— Мен ҳам ҳозир жон деб музқаймоқ ердим-у, лекин пулимиз фақат ароққа етади холос-да!

***
Айиқча отасига ялинаяпти:
— Дада, қўғирчоқ театри қўйиб беринг!
— Йўқ, ётиб ухла, кеч бўлди.
— Илтимос, қўғирчоқ театри қўйиб бери-инг!
— Оббо! Бўпти, кел-чи!
Ота иккита шернинг бош чаноғини олди-да, икки панжасига илди.
Биринчи панжа:
— Дада, бу ерда айиқлар борми?
Иккинчи панжа:
— Э, болам, бу ерларда юришга айиқларга йўл бўлсин!?


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!