Томошабиннинг тана ҳарорати 37,5 даражадан баланд бўлса, спорт объектларига киритилмайди — Олимпиада қоидалари

Томошабиннинг тана ҳарорати 37,5 даражадан баланд бўлса, спорт объектларига киритилмайди — Олимпиада қоидалари

Токиодаги ёзги Олимпия ўйинларига келган томошабиннинг тана ҳарорати 37,5 даражадан баланд бўлса, спорт объектларига киритилмайди. Мусобақаларга келиш қоидаларида шундай дейилади.

Таъкидланишича, тана ҳарорати термограф ёки контактсиз термометр ёрдамида текширилади.

Бундан ташқари, муҳлислар стадионларда ниқоб тақиши, антисептиклардан фойдаланиши ва ижтимоий масофа сақлаши шарт. Томошабинларга баланд овозда гаплашиш, бақириш ва қарсак чалиш ҳам тақиқланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!