Том Харди унинг ёвуз Веном билан қандай умумий жиҳати борлигини сўзлаб берди

Том Харди унинг ёвуз Веном билан қандай умумий жиҳати борлигини сўзлаб берди

Британиялик актёр Том Харди Marvel комикслари бўйича янги фильмда бирга яшашга мажбур бўлган ёвуз ўзга сайёралик симбионт Веном билан қандай умумий жиҳати борлигини сўзлаб берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Актёр «Веном» фильмини тақдим этиш учун Москвага келган. Картина коррупция ва назоратсиз ҳукуматга қарши кураш олиб борувчи репортёр ҳақида ҳикоя қилади. Бир куни қўрқинчли ўзга сайёралик симбионт Веном унинг ичига кириб олади ва унга инсонларга хос бўлмаган кучни беради.

«Веном менда яшайди, биз у билан биргаликда мавжуд бўлиш учун доим музокаралар олиб борамиз… Веном нимаики истаса ва қачон истаса, барчасини амалга оширади. Бу инсон руҳиятига ҳам дахлдор. Барчамизда нима қилишимизни айтиб турувчи ички овоз борлигига ишонаман, бироқ биз ижтимоий протокол билан чегараланганлигимиз сабабли ҳар доим ҳам унга бўйсунмаймиз», — дея таъкидлайди Харди.

Унинг сўзларига қараганда, унда ҳам ўзи эшитадиган, бироқ ҳар доим ҳам қулоқ тутмайдиган ички овоз бор.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!