“Толибон” яна афғон полициячиларига ҳужум қилди. 30 га яқин ҳарбийлар ҳалок бўлди

“Толибон” яна афғон полициячиларига ҳужум қилди. 30 га яқин ҳарбийлар ҳалок  бўлди

Афғонистон жанубида «Толибон» ҳаракатининг назорат-ўтиш пунктларига ҳужуми оқибатида 28 нафар полициячи ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда “Ал-Жазира”. 

Ўрузгон вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Залгай Обидийнинг маълум қилишича, полициячиларни ўраб олган толиблар аввалига уларга кетишлари мумкинлигини айтган. Бироқ кейин қуролларини олиб қўйиб, ўзларини отиб ташлаган.

“Толибон” вакили Қори Муҳаммад Юсуф Аҳмадий эса полициячилар таслим бўлишни истамаганидан кейин ҳужум уюштирилганини билдирди. 

Якшанба куни 14 нафар аскар ва полициячи “Толибон” ҳужуми оқибатида ҳалок  бўлган эди. 

Эслатиб ўтамиз, жорий ой бошида Қатар пойтахти Доҳада Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” ҳаракат ўртасида узоқ кутилган тинчлик музокаралари бошланди. Томонлар кун тартибини белгилаб олиш учун бир ҳафтадан ортиқ вақт сарфлади. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!