Толибон Хитойнинг Ченгду шаҳрида бўлиб ўтган конференцияда иштирок этди

Толибон Хитойнинг Ченгду шаҳрида бўлиб ўтган конференцияда иштирок этди

Афғонистоннинг Пекиндаги элчихонасининг Толибон назоратидаги 3-котиби Абдул-Карим Нақшбандзода Хитой, Марказий ва Ғарбий Осиё тадбиркорларининг транспорт ва логистика саммитида иштирок этди.

Дипломат ўз нутқида Афғонистоннинг географик жойлашуви Толибон томонидан таъминланган хавфсизлик билан бирга транспорт-логистика соҳасида бериши мумкин бўлган афзалликларга батафсил тўхталиб ўтди ва ҳаракат барча билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!