“Толибон” вазири Ўзбекистонда исломнинг фақат номи қолганини айтгани ҳақида хабарлар тарқалди. Афғонистон ҳукумати бу хабарни рад этди

“Толибон” вазири Ўзбекистонда исломнинг фақат номи қолганини айтгани ҳақида хабарлар тарқалди. Афғонистон ҳукумати бу хабарни рад этди

“Толибон” вазири Ўзбекистонда исломнинг фақат номи қолганини айтгани ҳақида хабарлар тарқалди. Афғонистон ҳукумати бу хабарни рад этди

Оммавий ахборот воситаларида “Толибон” муваққат ҳукуматининг Фазилатларни тарғиб қилиш ва ёмонликларнинг олдини олиш вазири Холид Ҳанафий Ўзбекистон ҳақида танқидий баёнот бериб, бир вақтлар ислом цивилизацияси ва илм-фанининг энг муҳим марказлари бўлган Самарқанд, Бухоро ва Термиз шаҳарларида бугун исломнинг фақат номи қолганини айтгани ҳақида хабар тарқалди.

Хабар берилишича, вазир ислом умматига раҳбарлик қилиш вазифаси уламолар зиммасида бўлиши лозимлигини қайд этган ва Ўзбекистон диний уламоларини ҳам танқид қилган. Шунингдек, “Толибон” мулозимига кўра, Ўзбекистон бой исломий меросга эга бўлишига қарамай, Исломдан анча узоқлашган.

Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчихонаси Афғонистоннинг амалдаги ҳукумати расмийси номидан Ўзбекистон ҳақида тарқалган танқидий баёнотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур хабарлар юзасидан тезкор ўрганиш ишлари олиб борилган. Шундан сўнг 16 июл куни Афғонистоннинг Фазилатларни тарғиб қилиш ва ёмонликларнинг олдини олиш вазирлигидан расмий раддия келиб тушган.

Унда айрим оммавий ахборот воситалари ва бошқа доиралар икки қардош давлат ўртасидаги ишонч ва яхши қўшничилик муносабатларига путур етказиш мақсадида фактларни бузиб талқин қилаётгани таъкидланган.

"Биродар Ўзбекистон бўйича позициямиз аниқ. Ушбу юрт Ислом умматининг кўплаб буюк уламолари, жумладан, Имом Бухорийнинг муқаддас Ватанидир. Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасида чуқур диний, тарихий, маданий ва халқлар муштараклиги мавжуд. Биз ушбу муносабатлар ва ўхшашликларни алоҳида қадрлаймиз.

Шу боис айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон деб салбий талқин қилинган баёнот ва чиқишлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди. Биз бундай даъволарни қатъиян рад этамиз ва уларни фактларни бузиш, деб атаймиз", дейилади вазирлик раддиясида.

<