“Толибон” Тошкентга йўл олди

“Толибон” Тошкентга йўл олди

Иқтисодий масалалар бўйича комиссия, Молия вазирлиги ва харидлар департаменти вакилларидан иборат делегацияга “Толибон” темир йўл бошқармаси бошлиғи Бахт ал-Раҳмон Шарафат бошчилик қилди.

Матбуот хабарида айтилишича, музокаралар давомида “Ҳайратон-Мозори Шариф” темир йўлидаги барча ишларни Афғонистон томонига ўтказиш жараёнини якунлаш ва ўзаро англашув меморандумини имзолаш режалаштирилган.

“Толибон” меморандум имзолангандан сўнг “Ҳайратон – Мозори Шариф” темир йўли бўйлаб ташишлар қайта тикланишини кутмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!