"Толибон" Тожикистон чегарасидаги ҳудудни босиб олди

"Толибон" Тожикистон чегарасидаги ҳудудни босиб олди

Тожикистоннинг Хатлон вилояти Панж тумани билан чегарада жойлашган Афғонистоннинг Қундуз провинциясидаги Имом Саҳиб вилояти "Толибон" томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Афғонистоннинг "Пажвок" агентлиги мухбири Ажмал Кокар "Азия-Плюс"га хабар берди.

Унга кўра, толиблар бу ҳудудни бир соатдан сал олдинроқ эгаллаб олишган ва энди жангарилар Қундуз шаҳрини қамал қилмоқда.

"Шаҳарга кираверишдаги эшиклар аллақачон толиблар қўлида, шаҳарнинг ўзи қамалда. Шаҳарда вазият қизиб бормоқда", - деди Кокар. Шунингдек, унинг таъкидлашича, ҳозирда зарарлар ҳақида хабар берилмаган.

"Қурбонлар бўлмаслиги мумкин, чунки ҳукумат қўшинлари чекинмоқда", - деди манба.

Ажмал Кокарнинг айтишича, Толиблар Имом Соҳиб вилоятини қўлга олиш орқали Тожикистон билан чегарадош қишлоқ ва дарё порти бўлган Шерхон Бандарга яқинлашган. У Имом Соҳибнинг ғарбий қисмида, Панж дарёсининг жанубий қирғоғида, Тожикистон билан чегарадош қишлоқда жойлашган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!