Толибон Россияда бўлиб ўтган "Центр-2026" ҳарбий машқларида кузатувчи сифатида иштирок этган

Толибон Россияда бўлиб ўтган "Центр-2026" ҳарбий машқларида кузатувчи сифатида иштирок этган


«Центр-2026» нима ўзи? Бу машқлар Қозоғистонга қаратилганми?

Россиянинг стратегик қўмондонлик-штаб машқлари 28 сентябрдан 3 октябргача ўтказилди. Машқлар Россиянинг бир нечта полигонларида, жумладан Челябинск вилоятидаги Чебаркуль полигони ва Каспий денгизида бўлиб ўтди. Россия маълумотига кўра, машқларда 47 мингдан ортиқ ҳарбий, 2 мингга яқин техника, 90 та самолёт ва 77 та кема/судна иштирок этган. Хитой, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон, Монголия ва Покистон ҳарбийлари ҳам қатнашган.

Россия Мудофаа вазирлиги машқнинг расмий мавзусини: «Марказий Осиё стратегик йўналишида агрессияни қайтариш ва Каспий денгизида ҳарбий хавфсизликни таъминлаш» деб атаган. Яъни дастлаб шартли душман Россия ва иттифоқчиларга қарши ҳужум қилади. Кейин Россия бошчилигидаги кучлар уни тўхтатиб, қарши ҳужумга ўтади.

2 октябрь куни Россия Мудофаа вазири ўринбосари Юнус-Бек Евкуров Путинга ҳисобот бериб, жуда муҳим иборани ишлатган: қўшинлар «босиб олинган ШАРТЛИ ҳудудни озод қилиш» ва «ҚЎШНИ ҳудудда хавфсизлик зонасини яратиш» учун ҳужум операцияларини бошлаган. Россия расмийлари шартли душман қайси давлат эÐ