Толибон Рамазон ҳайити муносабати билан уч кунлик сулҳ эълон қилди

Толибон Рамазон ҳайити муносабати билан уч кунлик сулҳ эълон қилди

"Толибон" ҳаракати Рамазон ҳайити муносабати билан Афғонистонда жанговар ҳаракатлар олиб боришни уч кунга тўхтатиб туришини эълон қилди.

Хабар қилинишича, "Толибон" қўмондонлиги ана шундай буйруқ чиқарган.

Бунга жавобан Афғонистонда тинчликка эришиш бўйича олий кенгаш раиси Абдулла Абдулла мамлакатда доимий равишда ўт очишни тўхтатиш режими ўрнатилиши зарурлигини қайд этди.

Толиблар ўтган ҳафтада Ғилминд вилояти маркази бўлган Лашкаргоҳ шаҳри яқинида ҳужум амалиётини бошлаганди. 

Жанг ҳаракатлари АҚШ ва НАТО кучлари Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишни бошлаши фонида юз берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!