Толибон Рамазон ҳайити муносабати билан Афғонистонда уч кунлик сулҳ эълон қилди. Ўзбекистон буни олқишлади

Толибон Рамазон ҳайити муносабати билан Афғонистонда уч кунлик сулҳ эълон қилди. Ўзбекистон буни олқишлади

Ўзбекистон муқаддас Рамазон ҳайити муносабати билан Афғонистонда уч кунлик сулҳ эълон қилинганини олқишлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида айтилади.

“Ўзбекистон муқаддас Рамазон ҳайити – Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан Афғонистонда уч кунлик сулҳ эълон қилинганини олқишлайди.

Умид қиламизки, ушбу муборак кунларда курашаётган тарафлар томонидан ўт очишнинг тўхталиши Афғонистонда сиёсий тинчлик жараёнини илгари суриш бўйича зарур шарт-шароитларни яратади”, дейилади ТИВ баёнотида.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Афғонистон халқи билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини келгусида ҳам ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, мамлакатда барқарор ва узоқ муддатли тинчликни ўрнатиш жараёнини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тинч ва фаровон Афғонистонни бунёд этишда кенг кўламли ёрдам беришга қатъий содиқлигини яна бир бор билдиради.

"Толибон" ўтган йилда ҳам Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан жанговар ҳаракатларни вақтинчалик тўхтатган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!