“Толибон” Қирғизистон ва Тожикистонни муросага чақирди

“Толибон” Қирғизистон ва Тожикистонни муросага чақирди

Бу ҳақда Афғонистон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Абдул-Қаҳар Балҳий ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзди.

Унинг сўзларига кўра, қўшни давлатлар чегарасидаги вазият хавотир уйғотмоқда. Давом этаётган жанглар бутун минтақадаги хавфсизликка салбий таъсир қилиши мумкин.

Шунингдек, Балҳий ҳар икки томонга тинч аҳоли қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!