Толибон Кобулдаги аёллар намойишини ёритаётган журналистларга ҳужум қилди (ВИДЕО)

Толибон Кобулдаги аёллар намойишини ёритаётган журналистларга ҳужум қилди (ВИДЕО)

Толибон жангарилари Кобулдаги "иш, нон ва таълим" талаб қилган аёлларнинг намойишини ёритаётган бир неча журналистларга ҳужум қилишди, деб хабар бермоқда бир қанча Ғарб матбуоти.

21 октябрь куни йигирма нафарга яқин афғон аёллари ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун кўчаларга чиқишди. Толибон аралашмасидан олдин, намойишчилар "таълимни сиёсатлаштирманг" каби шиорлар айтишган.

Бир пайт Толибон аъзоси чет эллик фотографни милтиқнинг учи билан уриб тепди. Яна бир жангари журналистга мушт туширди, дея хабар беради AFP. Хабар агентлигига кўра, намойишни ёритаётган камида икки журналист ҳам жангарилар ҳужумига учраган.

"Толибон ҳеч кимни ҳурмат қилмайди: на хорижий, на маҳаллий журналистлар, на аёллар", - дейди намойиш ташкилотчиларидан бири Заҳра Муҳаммадий.

Толибон расмийлари вазиятга изоҳ бермади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!