«Толибон» касалхона яқинида теракт уюштирди. Ҳалок бўлганлар ва яраланганлар кўпчиликни ташкил этади

«Толибон» касалхона яқинида теракт уюштирди. Ҳалок бўлганлар ва яраланганлар кўпчиликни ташкил этади

Афғонистон жанубидаги Калат шаҳрида (Забул вилояти) миналаштирилган машина портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 20 кишига етган, камида 95 киши тан жароҳати олган. Ҳалок бўлганлар ва жабрланувчиларнинг бари — тинч аҳоли вакиллари.

Портлаш шаҳар марказий касалхонаси яқинида содир этилган, қурбонларнинг барчаси тинч аҳоли вакиллари, беморлар ва шифокорлар эканлиги айтилмоқда.

Бино жиддий шикастланган, шу сабабли жароҳатланганлар хусусий клиникаларга етказилмоқда.

Манбаларга кўра, портлаш манзили яқинида Миллий хавфсизлик директорати ҳам жойлашган.

Портлаш учун жавобгарликни «Толибон» ҳаракати зиммасига олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!