Толибон давлат хизматчиларига қўшимча ишда ишлашни тақиқлади

Толибон давлат хизматчиларига қўшимча ишда ишлашни тақиқлади

Журналист Билол Сарвари Толибон Ички ишлар вазирлиги муҳри босилган ҳужжатнинг сканер нусхасини оммага тақдим қилди.

Унга кўра, Афғонистон ёки хорижга тегишли ҳар қандай муассаса, уюшма ёки компания ўз бўлими розилигисиз давлат хизматчисини ишга олиши мумкин эмас. Давлат хизматидан ўз бўлими розилигисиз кетган шахсга 2 йил муддатга нодавлат нотижорат ташкилотларида ишлаш мумкин эмаслиги белгиланди.

Мунтазам равишда ишдан бўшатилганлиги ёки жиноий ҳуқуқбузарликлари туфайли давлат хизматидан бўшатилган шахсга 2 йил давомида нодавлат нотижорат ташкилотларида ишлаш тақиқланади.

Толибон амирининг шунга ўхшаш мазмундаги фармони ҳақида хабарлар май ойида сиздирилган, аммо у расман нашр этилмаганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!