Толибон бу янгиликларга муносабат билдирди

Толибон бу янгиликларга муносабат билдирди

Толибон КХШТ саммитидаги афғон масалалари бўйича баёнотларга изоҳ берди.

"Мамлакатдаги вазият, шунингдек, Афғонистон ҳудудидаги қуролли гуруҳларнинг тинимсиз фаолияти давлатларимиз хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид солишда давом этмоқда. Ўйлайманки, КХШТ барча мумкин бўлган таҳдидларни ҳисобга олиши ва Марказий Осиёнинг жанубий чегаралари хавфсизлигини таъминлашга бундан ҳам кўпроқ эътибор қаратиши керак”, деди Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев КХШТ саммитида.

Шу муносабат билан, Толибон матбуот котиби ўринбосари Билол Каримий TOLOnews'га маълум қилишича, ҳаракат хавфсизликни таъминлаш ва Афғонистон ҳудудидан фойдаланиб, бошқа давлатларга таҳдид солинишининг олдини олиш масаласини жиддий кўриб чиқади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!