Толибон АҚШ жорий этган виза чекловларини қоралади

Толибон АҚШ жорий этган виза чекловларини қоралади

Толибон ТИВга кўра, бу қарор икки томонлама муносабатлар ривожига тўсиқ бўлади. Толибон афғонларнинг ислом ва уларнинг маданияти томонидан тан олинган ва замон руҳига мос ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, уларнинг фаровонлигини таъминлашга интилаётганини даъво қилмоқда.

Афғонистон молия ва банк тизимларига қарши АҚШ жорий этган санкциялар афғонларнинг ўзларига зарур бўлган кўплаб соҳаларга, жумладан, таълим ва соғлиқни сақлашга киришини қийинлаштирмоқда. Вашингтон Доҳа келишувига риоя қилишга ва унинг қўшимчаларини (!!!) амалга оширишга, шунингдек, Толибонга берган ваъдаларини бажаришга чақирилади.

Толибон ҳеч ким улардан куч билан ҳеч нарсага эриша олмаслигини эслатиб, барча келишмовчиликларни дипломатия йўли билан ҳал қилишга тайёр эканликларини ишонтирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!