“Толибон” Афғонистоннинг йирик шаҳрига ҳужум бошлади

“Толибон” Афғонистоннинг йирик шаҳрига ҳужум бошлади

Бугун, 10 август куни “Толибон” террорчилик ҳаракати Афғонистон марказида жойлашган йирик Ғазна шаҳрига ҳужум бошлаган. Бу ҳақда “TOLO News” хабар бермоқда.
 
“Толибон”нинг маълум қилишича, ҳаракат жангарилари турли томонлардан Ғазна вилоятнинг шу номдаги маъмурий марказийга киришга уринмоқда.
 
Қобул-Ғазна автомагистрали ҳукумат кучлари ва жангарилар ўртасидаги шиддатли тўқнашувлар сабаб ҳаракат учун ёпилган.
 
Афғонистонда ҳукумат қўшинлари ва “Толибон” террорчилик ҳаракати жангарилари ўртасида қарама-қаршилик давом этмоқда.
 
Авваллари қишлоқ жойларда катта ҳудудларни назорат қилган террорчилик ҳаракати энди йирик шаҳарларга ҳужум бошлаган.
 
Шунингдек, ҳудудда ИШИД террорчилик гуруҳи ҳам фаоллашган. Афғонистон Миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари мамлакат бўйлаб террорчиликка қарши кураш олиб бормоқда.

Manba: qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!