“Толибон” Афғонистон ҳукумати билан ярашувни узайтиришдан бош тортди

“Толибон” Афғонистон ҳукумати билан ярашувни узайтиришдан бош тортди

16 июнда Афғонистон президенти Ашраф Ғани Рамазон ойи тугаши ва Рамазон ҳайити нишонланиши муносабати билан жорий қилинган ярашув узайтирилишини маълум қилганди. Афғонистон ҳукумати ярашувни 11 июндан 19 июнгача амал қилишини белгилаганди. Ўз навбатида “Толибон” ҳайитнинг дастлабки 3 куни – 15 июндан 17 июнгача ўз жангариларини ярашувга амал қилишга чақирган. Бу вақт ичида бутун мамлакат бўйлаб афғон аскарлари, толиблар ва тинч аҳолининг учрашувлари бўлиб ўтган. 

Бироқ Рамазон ҳайити кўнгилхирасизлик ўтмади. 16 июнда Нангарҳор вилоятидаги Жалолобод шаҳрида автомобилнинг портлатилиши оқибатида 36 киши ҳалок бўлган, 65 киши жароҳат олган. Жабрланганлар орасида афғон ҳарбийлари ва тинч аҳоли қаторида толиблар ҳам бўлган. Портлатилган машина ёнида афғон ҳарбийлари ва толиблар учрашуви ўтаётган бўлган. 

Шунингдек, 17 июнда шаҳарда яна бир теракт амалга оширилди. Унинг оқибатида 32 киши ҳалок бўлган, 53 киши жароҳат олган. Террорчи-худкуш вилоят губернатори идораси яқинида ҳайит байрамини нишонлаётган оломон орасида ўзини портлатган.

Манба: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!