Токио Олимпиадасида алкоголь савдоси таъқиқланади

Токио Олимпиадасида алкоголь савдоси таъқиқланади

Токио Олимпия ўйинлари ташкилотчилари мусобақа ўтказиладиган жойларда спиртли ичимликлардан фойдаланишни тақиқлашди. The Japan Times нашри хабар берди.

Aввалроқ, ташкилий қўмита спиртли ичимликларни сотиш ва истеъмол қилишга баъзи чекловлар билан рухсат бериш имкониятини кўриб чиқди. Бироқ, дастлабки режа жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлди ва ўн минглаб ёзувлар "Олимпиадани бекор қилиш" хештеги билан Твиттерда жойлаштирилди. Шундан сўнг инфекциялар тарқалишининг олдини олиш учун ушбу ғоядан воз кечишга қарор қилинди. Шунингдек, спиртли ичимликларни олиб кириш ҳам тақиқланади.

Бундан ташқари, CОVID-19 га қарши кураш бўйича тавсияларга мувофиқ, тана ҳарорати 37,5 даражадан ва ундан юқори бўлган томошабинларнинг мусобақага кириши тақиқланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!