Токио фонд биржаси раҳбари октябрь ойидаги узилиш сабабли истеъфога чиқди

Токио фонд биржаси раҳбари октябрь ойидаги узилиш сабабли истеъфога чиқди

Токио фонд биржаси бош директори Коитиро Мияхара 1 октябрда кузатилган тизимдаги узилиш учун жавобгарликни ўз зиммасига олганидан сўнг истеъфога чиқди, деб хабар берди “Japan Exchange Group”.

Таъкидланишича, Мияхара барча раҳбарлик лавозимларидан истеъфога чиқади.

Маълумотларга кўра, Токио фонд биржасида 1999 йилдан бери биринчи маротаба кузатилган тизимдаги носозлик сабабли 1 октябрдаги сессия давомида барча акциялар савдоси тўхтаб қолган.

“Japan Exchange Group” савдо-сотиқнинг тўхтаб қолишига котировка маълумотларини узатиш билан боғлиқ ускуналарнинг нотўғри ишлаши сабаб бўлганини маълум қилди. Қайд этилишича, тизимни захира ускунага ўтказиш имкони бўлмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!