Токио-2020: Олимпия машъала эстафетасида илк марта водород газидан фойдаланилади

Токио-2020: Олимпия машъала эстафетасида илк марта водород газидан фойдаланилади

Олимпия ва Паралимпия ўйинлар тарихида биринчи марта қайта тикланадиган энергиядан фойдаланилади.

Токио-2020 ўйинлари давомида ёниб турадиган машъала манбаси сифатида водород газидан фойдаланиш кўзда тутилмоқда.

Ташкилий қўмита ўзининг барқарорлик принсипларига асосланган ҳолда расмий олов ёқиш ва машъала эстафетасида давомида қайта тикланадиган энергияни қўллашни илгари сурди. Чунки водород ёқилганда атмосферага карбонат ангидрид газини чиқармайди.

Ҳозирга қадар, Токио шаҳрига водород билан тўлдирилган 500 тага яқин ёнилғи ташувчи транспортлар етказилган. Паралимпия ўйинлари машъаласи Токио Миллий стадионида 25 августдан 6 сентябрга қадар ёниб туради.

Дастлабки Ўйинлар тарихида зайтун мойидан фойдаланилган бўлса, сўнгги пайтларда унинг ўрнини бутан ва полипропилен ёки пропан аралашмаси эгаллаган эди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!