Токио—2020 Олимпиадаси коронавирус сабаб бекор қилиниши мумкин

Токио—2020 Олимпиадаси коронавирус сабаб бекор қилиниши мумкин

Халқаро олимпия қўмитаси аъзоси Дик Паунд Токио мезбонлик қиладиган навбатдаги ёзги Олимпиада ўйинларининг ўтказилиши борасида қарор эълон қилинишини маълум қилди, деб хабар беради Associated Press.

Паунднинг сўзларига кўра, Токи0 Олимпиадаси бўйича якуний қарор 3 ойдан сўнг эълон қилинади.

«Май охиригача кутамиз. Коронавирус эпидемияси устидан назорат ўрнатилади деб умид қиламиз. Агар ундай бўлмаса, Олимпиада ўйинларини бекор қилиш вариантини кўриб чиқамиз», — дейди Паунд.

Аввалроқ ушбу эпидемия сабаб футбол бўйича Евро—2020 мусобақаси бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Хитойда тарқалган коронавирус айни дамда Европа мамлакатларига ҳам хавф солмоқда. Италияда 229 киши коронавирусга чалинган, олти киши вафот этган, фақат бир нафари касалликдан тузалган. Аввалроқ Венето ва Ломбардия ҳудудларидаги барча оммавий тадбир ҳамда спорт мусобақалари бекор қилинганди. Шунингдек, Франция ва Испанияда ҳам беморлар аниқланган.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!