Токаев: йирик давлатлар бир-бирига ишонмай қўйди, БМТ Хавфсизлик Кенгаши эса тинчликни таъминлай олмаяпти

Токаев: йирик давлатлар бир-бирига ишонмай қўйди, БМТ Хавфсизлик Кенгаши эса тинчликни таъминлай олмаяпти



Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев давлатлар, айниқса йирик мамлакатлар ўртасидаги ишончсизлик БМТ ва унинг институтлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатганини билдирди.

«Давлатлар, айниқса йирик мамлакатлар, аслида бир-бирига ишонишни тўхтатди. Бу БМТ ва унинг институтлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатди. БМТ Хавфсизлик Кенгаши глобал ва минтақавий тинчлик, барқарорлик ҳамда хавфсизликни таъминлаш бўйича зиммасига юклатилган вазифани бажармай қўйди», — деди Тоқаев.


Унинг таъкидлашича, ана шу «нотинч вазият» фонида минтақавий халқаро ташкилотлар ва жаҳон саҳнасида «ўрта давлатлар»нинг роли тобора ортиб бормоқда. Қозоғистон ҳам мазкур тоифага киритилишини президент қайд этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар