Токаев Қирғизистоннинг янги президентини табриклади

Токаев Қирғизистоннинг янги президентини табриклади

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Токаев Садир Жапаровни Қирғизистондаги президентлик сайловларидаги ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Aкорда хабар бермоқда.

Телефон орқали суҳбат чоғида Токаев овоз бериш натижалари Қирғизистоннинг давлатчилигини янада мустаҳкамлаш ва барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш бўйича у таклиф қилган дастурни умуммиллий қўллаб-қувватлашидан далолат эканлигини таъкидлади.

Қозоғистон Президенти биродар Қирғизистон билан ўзаро ҳамкорликни мамлакатлар халқларининг туб манфаатларига жавоб берадиган дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик руҳида янада ривожлантириш йўлида қатъий садоқатини билдирди.

Садир Жапаров Қирғизистон Республикасини барқарор ва ижодий ривожланиш йўлида қўллаб-қувватлаганлиги учун давлат раҳбарига ва бутун қозоқ халқига миннатдорлик билдирди.

Президентлар икки томонлама кун тартибининг барча спектри бўйича биргаликда ишлашга тайёр эканликларини тасдиқладилар ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан ўзаро манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Қосим-Жомарт Токаев Садир Жапаровни Қозоғистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди. Қирғизистон раҳбари ушбу таклифни қабул қилиб, президент сифатида биринчи ташрифини Қозоғистонга амалга оширишини таъкидлади. Шунингдек, у Қосим-Жомарт Токаевни парламент сайловларининг муваффақиятли ўтказилиши билан табриклади.

Қозоғистон Президенти Садир Жапаровга биродар Қирғизистон манфаати йўлидаги масъулиятли давлат фаолиятида катта муваффақиятлар тилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!