Тожикистонликлар учун Умра зиёратига келгуси йилдан рухсат берилади

Тожикистонликлар учун Умра зиёратига келгуси йилдан рухсат берилади

Тожикистонлик зиёратчилар 2021 йил январь ойида Саудия Aрабистонига умра зиёратига боришлари мумкин. Тожикистон фуқароларига Мадина ва Макка зиёратларини уюштирувчи сайёҳлик компаниялари зиёратлар 2021 йил январь ойининг биринчи ярмига қадар тўхтатилишини эълон қилган.

Aввалроқ зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи ноябрь ойи охирида умра сафарига бориши ҳақида хабар берилган эди.

“Расулсохтмон” сайёҳлик компанияси ходими Aбдулмажид Зокировнинг “Спутник Тожикистон”га берган хабарида Умра бошланиши Саудия Aрабистони расмийлари томонидан ўзгартирилганлиги айтилган.

«Саудия Aрабистони Ҳаж вазирлиги 2021 йил январь ойининг охирига тўғри келадиган олтинчи қамарий ойда зиёратчиларни қабул қилишни бошлашни таклиф қилган. Эпидемияга қарши чоралар бунга сабаб бўлди», деди Зокиров.

Шунингдек, у Саудия Aрабистони Ҳаж вазирлиги пандемия сабабли зиёратчиларнинг ёшини чеклаб қўйгани ҳақида айтиб ўтган. Мамлакатга фақат 18 ёшдан 50 ёшгача бўлган шахслар кириш ҳуқуқига эга.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!