Тожикистонликлар Қирғизистон амалдорларининг машинасини тошбўрон қилди

Тожикистонликлар Қирғизистон амалдорларининг машинасини тошбўрон қилди

Президент вакилининг матбуот котиби Азат Қурбонбековнинг айтишича, Собировнинг Honda CR-V автомобилининг ойналари синдирилган. Ҳодиса 29 июль куни тахминан соат 20:10 да содир бўлган. Қишлоқ кенгаши раҳбари шифохонага ётқизилган.

Собиров Президентнинг Боткен вилоятидаги чегарадог қишлоқларни тиклаш ва ривожлантириш бўйича махсус вакили Мамир Раҳимов ва Президентнинг Боткен вилояти вакилининг ўринбосари Маъруф Тулаев билан биргаликда Оқсой қишлоғига келган. Улар вайрон бўлган уйлар қурилиши билан танишганлар ва Тош-Тумшуқ қишлоғига бориб, у ердаги ёниб кетган уйларни кўздан кечирганлар.

Шу вақтда қўшни Тожикистондаги Хўжайи Аъло қишлоғида 15-20 кишидан иборат гуруҳ тўпланган. Оғзаки жанжал бўлиб, сўнг Собировнинг машинасига тош отилган. Равҳимов ва тулаев жароҳат олмаган.

Икки давлат ҳуқуқ тартибот идоралари ҳодиса юзасидан учрашув ўтказган. Унда Тожикистоннинг Исфара тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи Набижон Исозода жиноятчиларга нисбатан чора кўришга ваъда берган. Тош отганлардан моддий зарар ундирилиши таъкидланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!