Тожикистонлик таниқли хонанда туғилган кунига ҳамкасбларини таклиф қилгани учун 529 доллар жарима тўлайди

Тожикистонлик таниқли хонанда туғилган кунига ҳамкасбларини таклиф қилгани учун 529 доллар жарима тўлайди

Тожикистонлик таниқли хонанда Феруза Ҳафизова туғилган кунига бир нечта ҳамкасбларини таклиф қилгани учун суд томонидан беш минг сомоний (529 доллар) жаримага тортилди, деб хабар берди ASIA-Plus .

Хонанда Маросим, тўй ва тадбирлар ўтказишни тартибга солиш тўғрисида ги қонуннинг 8-моддасини бузганликда айбланган.

Ушбу моддага кўра Тожикистон фуқаролари туғилган кунини фақат оила аъзолари даврасида, ҳамкасблари ва хонандаларни таклиф қилмасдан ўтказиши кераклиги белгиланган.

Хонанданинг Instagram саҳифасига жойланган туғилган кун видеоси суд томонидан далил сифатида фойдаланилган.

Тожикистоннинг Маросим, тўй ва тадбирлар ўтказишни тартибга солиш тўғрисида ги қонуни 2007 йил 8 июнь куни қабул қилинган, 2017 йилнинг август ойида эса у янада қатъийлаштирилган.

Тожикистон ҳукумати ушбу қонун билан дабдали тўйлар ва дафн маросимларидаги ортиқча харажатларга барҳам бермоқчи эди. Қонун туғилган кунларни фақат оила аъзолари даврасида нишонлашни кўзда тутади.

2017 йилнинг августида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон қонунни янада қатъийлаштирадиган меъёрни киритди. Унга кўра, қонун талабларини ҳукумат аъзолари ва уларнинг фарзандлари бузган тақдирда мансабдорлар ўз лавозимидан озод этилиши белгиланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!