Тожикистонлик мактаб ўқувчилари ОИВга текширилмоқда, касалланганлар бор

Тожикистонлик мактаб ўқувчилари ОИВга текширилмоқда, касалланганлар бор

Тожикистон мактаб ўқувчиларини ОИВга текшириш давомида касалланган ўқувчилар қайд қилинган, бироқ аниқ натижалар ҳозирча маълум қилинмайди. Бу ҳақида Республика ОИТС профилактикаси ва унга қарши курашиш маркази директори ўринбосари Дилшод Сайбурхонов хабар берган, дейилади news.tj сайтида.

Гап юз минглаб кишиларни текшириш ҳақида борганда, албатта, касалланган кишиларни аниқлаш ҳолатлари қайд этилади. Бизда дастлабки маълумотлар бор, аммо ҳозирча уларни ошкор эта олмаймиз. ОИВ аниқланган болалар уч босқичли текширувдан ўтишлари керак. Шундан кейингина хулоса қилишимиз ва натижаларни эълон қилишимиз мумкин , - дейди у.

Сайбурхоновнинг сўзларига кўра, ота-оналар ўртасида тушунтириш ишлари ўтказилгани сабаб текширув муддати 15 мартгача узайтирилган.

Бундай кенг кўламли текширувлар Тожикистонда биринчи марта ўтказилмоқда, шунинг учун бунга ҳамма ҳам тайёр эмас. Биз 15 февралгача текширувни тугатишни режалаштирган эдик, бироқ улгурмадик. Аҳоли ўртасида кўплаб тушунтириш ишларини олиб бордик, ота-оналар текширув аҳамиятини тўғри тушунишлари учун уларни тайёрладик. Биз Таълим ва илм-фан вазирлигига хат ёзиб, муддатни узайтиришни сўрадик , - дейди у.

Манбада таъкидланишича, Душанбе, Турсунзода ва Кулоб шаҳарларида жами 118 719 ўқувчини текшириш режалаштирилмоқда. Неча нафар ота-она ўз фарзандида ОИВ текшируви ўтказилишидан бош тортганига аниқлик киритилмаган.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!