Тожикистондаги "Султони Кабир" ёниб кетди (ВИДЕО)

Тожикистондаги "Султони Кабир" ёниб кетди (ВИДЕО)

Тожикистонда, Душанбеда қурилиш материаллари ва маиший техника сотиладиган энг йирик бозор – "Султони Кабир"да ёнғин содир бўлди, деб хабар беради "Aвеста".

Газетанинг ёзишича, бозорнинг шиналар савдоси олиб бориладиган қисми ёнган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин майдони 2 минг квадрат метрни ташкил қилади.

Воқеа жойига бир нечта ўт ўчириш бригадалари етиб борди.

Бу Душанбедаги "Султони Кабир" бозоридаги биринчи ёнғин емас. 2018 йил июнь ойида бозор ҳудудида жойлашган савдо марказида ёнғин содир бўлган эди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!