Тожикистондаги ШҲТ саммитида 12та ҳужжат имзоланди

Тожикистондаги ШҲТ саммитида 12та ҳужжат имзоланди

Душанбе шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг (бош вазирлар) йиғилиши якунлари бўйича Кенгашнинг 10 та қарори ва ҳамкорлик бўйича идоралараро 2та ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда Тожикистон ОАВ хабар бермоқда.

Ҳукумат раҳбарлари қуйидагиларни имзолашди: ШҲТ котибиятининг Ташкилотга аъзо давлатларнинг кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш тўғрисидаги ҳисоботи, ШҲТнинг 2017 йилги бюджетини амалга ошириш натижалари бўйича молиявий ҳисоботи ва 2019 йилга бюджет.

Ташкилотнинг доимий фаолият юритадиган органлари ишини ихтиёрий равишда қўллаб-қувватлаш, ШҲТ доимий фаолият юритадиган органларининг ишини топширишни таъминлаш, молиявий таъминот тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш, Ташкилотга аъзо давлатларнинг янги таҳрирдаги кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлиги дастури, ШҲТ давлатлар минтақалараро ҳамкорлигини ривожлантириш дастурини тайёрлаш, ШҲТга аъзо давлатларнинг 2019-2020 йиллардаги илмий-тадқиқот муассасалари ҳамкорлиги бўйича амалий чора-тадбирлар режаси («Йўл харитаси») ишлаб чиқиш, ШҲТга аъзо давлатларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик концепцияси ва ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг қўшма баёноти имзоланди.

Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар вазирлик ва идораларининг тегишли раҳбарлари озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик дастурини ҳамда трансчегаравий эпизоотик касалликларни биргаликда олдини олиш ва курашиш соҳасида техник ҳамкорлик бўйича ваколатли идоралар вакиллари ўртасидаги Меморандумни имзоладилар

Manba: kun. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!