Тожикистондаги махсус операциясида хавфсизлик кучлари офицери вафот этди

Тожикистондаги махсус операциясида хавфсизлик кучлари офицери вафот этди

Тожикистон шарқидаги Тоғли Бадахшон автоном вилоятида ўтказилган аксилтеррор операцияси оқибатида хавфсизлик кучлари орасидан бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Оқибатда бир офицер ҳалок бўлди, 13 нафар ҳарбий хизматчи оғир жароҳат олди”, дейилган манбада.

Шунингдек, жангарилар томонидан 8 киши ҳалок бўлган, 11 киши яраланган, террорчилик гуруҳининг 70 дан ортиқ фаол аъзоси қўлга олинган. Операция давомида тинч аҳоли вакилларидан ҳеч ким жабрланмаган.

Қайд этилишича, 200 кишидан иборат уюшган жиноий гуруҳ барча турдаги қуролларни қўллаган ҳолда Душанбе-Хороғ автомобиль йўлини ва Рушон тумани марказидаги 3 нуқтада чегара комендатурасини тўсиб қўйган.

Уюшган жиноий гуруҳ аъзолари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг қуролларни топшириш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаган ва қуролли қаршилик кўрсатган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!