Ҳужум уюштирган Қори Носирнинг хотини қаерда?

Ҳужум уюштирган Қори Носирнинг хотини қаерда?

Тожикистон хавфчсизлик хизмати маълум қилишича, Душанбе-Данғара йўлида хорижий велосипедчиларга қарши ҳужум уюштирган Қори Носир (Носирхўжа Убайдов)нинг иккинчи хотини Ироқ қамоқхонасида сақланмоқда. 43 ёшли Тожикистон фуқароси Махсир Шарифова 2018 йилнинг бошида Мосул атрофида қўлга олинган.

 

Тожикистон ҳукумати Убайдовни Данғара-Душанбе йўлида содир бўлган велосипедчиларга қарши ҳужумнинг асосий ташкилотчиси сифатида кўрмоқда. Ўтган йилнинг 29 июлида ичида радикал қарашлар тарафдорлари бўлган автомобил Тожикистонда саёҳат қилиб юрган хорижлик сайёҳларни қувиб ўтган. Шундан сўнг машинадан тушган эркаклар велосипедчиларга пичоқ билан ҳужум қилган. Ҳодиса натижасида тўрт нафар сайёҳ ҳалок бўлган, иккитаси жароҳатланган.

 

Ҳужум учун жавобгарликни Ислом давлати экстремистик гуруҳи ўз бўйнига олган. Аммо тожик ҳукумати ҳодисада Тожикистон ислом уйғониш партиясини айбламоқда.


 

Махсир Шарифова телефон орқали мулоқотда маълум қилишича, Қори Носир Сурияда ўлдирилган бўлиши мумкин, - деб хабар берди Тожикистон хавфсизлик хизмати вакиллари. Аёл эрини 2018 йилнинг бошида, ҳибсга олинишидан бир неча ой аввал кўрганини айтган. Махсир Шарипованинг айтишича, Ислом давлати гуруҳида Қори Носир мафкуравий масалалар билан шуғулланган ва жангларда шахсан иштирок этмаган.

 

Махсира Шарифованинг акаси Абдулло Шарифов Фарход туманида яшайди. Мен синглим Ироқда ҳибсга олинганини Данғарада содир бўлган террорчилик ҳужумидан кейин билиб қолдим. Кейин махсус хизмат вакиллари келиб мендан синглим ҳақида сўрашди , - деган у. Унинг сўзларига кўра, Махсира Шарифова Қори Носирга 2000 йили Эронда яширинча турмушга чиққан.

Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан тайёрланган ва 2018 йил 4 сентябрда эфирга узатилган  Гирдоб  кўрсатувида Данғарада велосипедчиларга ҳужум қилган гуруҳ раҳбари Ҳусайн Абдусамадов Носир Қори ёрдамида Эронда ўқиб келган.  Июнь ойида Қори Носир мени чақириб, Тожикисонда дунё миқёсида террорчилик ҳужуми уюштиришимни буюрди. Унинг сўзларига кўра, Тожикисон ислом уйғониш партияси Тожикистондаги вазиятни беқаррлаштиришни истайди. Бизга сайёҳларга ҳужум қилиш буюрилди ва 100 минг рубль тўланди , - дейди Абдусамадов.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Душанбе суди Хусайн Абдусамадга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилади. У жиноят қонунчилигидаги ўнлаб моддалар бўйича айбдор деб топилган.

Тожикисон ислом уйғониш партияси ушбу терактдаги иштирокини бутунлай рад этмоқда. Партия етакчиси Муҳиддин Кабирий бир неча марта Душанбенинг айблови аслида ҳақиқий айбдорларни кўздан пана қилиш мақсадида қилинаётганини таъкидлаган.

Тожикистон Ироқдан 92 гўдак ва 43 нафар аёлни олиб келмоқчи. Манбанинг сўзларига кўра, Махсир шарифова ҳам ватанига қайтишида ёрдам беришларини сўраган.
ca-news.org

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!