Тожикистонда ўртача ойлик қанча экани маълум қилинди

Тожикистонда ўртача ойлик қанча экани маълум қилинди

Тожикистонда ўртача ойлик маош 2022 йил январь-апрель ойларида 1 минг 652 сомонини (157,3 доллар) ташкил этган. Бу 2021 йилнинг шу даври билан таққослаганда 10,2 фоизга кўп (1 498 сомони ёки 142,6 доллар).

Тожикистон Президенти ҳузуридаги статистика агентлиги тарқатган маълумотга кўра, ҳисобот даврида Тожикистонда энг юқори ўртача ойлик пойтахт Душанбе шаҳрида қайд этилган. Яъни, пойтахт аҳолиси ўртача 2 минг 397 сомони ёки 228,2 доллар маош олган. Энг кам ўртача ойлик Хатлон вилоятида экани айтилмоқда. Бу ерда ушбу кўрсаткич 1 минг 224 сомони (116,5 доллар)ни ташкил этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!