Тожикистонда ресторанда тўй ўтказишга рухсат берилди. Қанча одам чақириш мумкин?

Тожикистонда ресторанда тўй ўтказишга рухсат берилди. Қанча одам чақириш мумкин?

Тожикистон “Ховар” миллий ахборот агентлиги томонидан тарқатилган хабарга кўра, COVID-19 кўпайиши профилактикаси ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар бўйича республика штаби бугун ўзининг навбатдаги мажлисида мамлакатда 20 июндан бошлаб тўйларни ўтказишга рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Тўй тадбирлари ресторан, кафе ёки уйларда 100 кишидан ортиқ бўлмаган қатнашчилар билан барча санитария-гигиена қоидалари асосида ўтказилиши белгиланган. 

Эслатиб ўтамиз, пандемия туфайли 30 март куни Тожикистонда тўй тантаналарини ўтказиш таъқиқланган эди. COVID-19 кўпайиши профилактикаси ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар республика штаби томонидан тўй тантаналари вақтинча чекланган бўлсада никоҳ тузиш тақиқланмаганди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!